Jump to content

User:ShaturaevJakhongir/sandbox

From Wikipedia, the free encyclopedia

ТЎРА ШОТЎРАЕВ

[edit]
Тўра Шотўраев
Born1 Март, 1938
Сурхондарё область, Ўзбекистон ССР
DiedАпрель 25 2021, (83 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон
NationalityЎзбек
CitizenshipЎзССР → Ўзбекистон Республикаси
SpouseШотўраева Озода (Нурматова)
ChildrenШотўраев Мухтор (03/17/1978-11/18/2020)

Шотўраев Мурод (08/07/1980) Шотўраева Муборак (08/26/1981)

Шотўраев Маҳмуд (04/28/1983)
ParentНорпўлатов Шотўра (1903-1985) Момахол мома

Тўра Шотўраев Шеробод тумани, Лайлаган қишлоғидан чиққан биринчи олим, фан номзоди, доцент, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, етук мутахассис ва фидокор мураббийдир.

Болалиги

[edit]

Тўра Шотўраев, эл суйган Элбеги ўғлони, 1938 йил 1-март куни Сурхондарё вилояти, Шеробод туманининг Лайлаган қишлоғида туғулган. Тўра боба ёшликданоқ бутун умрини интилишлар, меҳнат қилиш, ўқиш ва ўрганишлар билан йўлда, харакатда ўтказди. 1945 йилда шу қишлоқдаги A.Навоий номидаги мактабнинг биринчи синфига ўқишга борди. У биринчи навбатда илм олишга ошуфта бўлди. Бу инсонинг хаёти халқимиз тарихининг узоқ ва ғоят машақатли даврларига бориб тақалади.

Оламни идрок етаётган йигитчани илк шуурида тоғ етакларининг хуш манзалари, тикиладиган ўтовнинг атрофида чорва молларининг яйраб ўтлаб юришлари, чўпонлик билан шуғулланадиган авлоднинг ташвиш ва қувончлари муҳрланиб қолган.

Кейин шундай пайтлар бошланиб кетдики, коллектив хўжаликлар ташкил етила бошланди. Барча мол-мулклару чорвалар давлат тасарруфига ўта бошлади. Шунда жамоага раҳбарлик қиладиган субутли ва шижоатли, одамларни ортидан ергаштира оладиган инсон қидириб қолишар еди. Қишлоқ ахли раисликка Елбеги уруғининг муносиб йигитларидан бўлган Норпўлат бобонинг ўғли – Шотўра бобони кўрсатганлар.

Тўра Шотўраевнинг отаси Шотўра ота чўпон таёғини четга қўйиб жамоага раҳбарлик қила бошлади. Бу инсон оғир уруш йилларида ҳамқишлоқларининг дарду ташвишлари билан яшади.

Жамоага 19 йил раислик қилиб, ҳукумат топшириқларини қобиллик билан бажаришга ўрганган Шотўра ота ҳам ҳамқишлоқларининг бир гуруҳига бош бўлиб янги ўзлаштирилган ерларга, 1950 йилда Aнгор туманига кўчиб кетди. Суяги меҳнат билан қотган Шотўра ота доим турмуш еҳтиёжларига қараб иш қилди. Aнгорга кўчиб келганидан кейин пахтакорлик илмини ўзлаштирди. Сўлим қишлоқдаги синфдош дўстларидан ажралгани Тўра Шотўраевни анча хомуш етиб қўйди. Aммо Aнгорда ҳам янги дўстлар орттирди. Синфнинг энг сара ўқувчиси бўлиб, ҳаммани хурматини қозонди. Чунки Шотўра ота фарзандларига фақат ўқишларининг аъло бўлишини, бундан буён келажагимиз билим билан боғлиқ еканини таъкидлар эдилар. Бу катта хонадонда ўн нафар фарзанд – 6 ўғил, 4 та қиз тарбия топган.

Талабалик йиллари

[edit]

1952 йили ВЛКСМ (Всесою́зный ле́нинский коммунисти́ческий сою́з молодёжи) яъни Бутуниттифоқ Ленинчи Коммунистик Ёшлар Иттифоқи сафига қабул қилинди. 1955 йилда Aнгор тумани “Таллимарон” савҳозидаги A.С.Пушкин номли ўрта мактабни тамомлади.

Мактаб йиллари ортда қолди. Ўқишни имтиёзли диплом билан тугаллаган йигитча ўша пайтларда давр еҳтиёжи ва тақозоси билан фаолият юритган тўлиқсиз олий маълумотли ўқитувчилар тайёрлайдиган икки йиллик ўқишга кирди. Уни битиргач, Термиз туманидаги 8-мактабда бир йил биологиядан дарс берди. Шу даврларга келиб, кадрлар олийгоҳни тугаллаган, билимли мутахассислар билан алмаштирила бошланди. Бундай пайтда, табиийки олийгоҳни битириш келажаги учун қайғурадиган ҳар бир йигитнинг асосий мақсадига айланади.

Термиз шаҳридаги 2 йиллик ўқитувчилар институтининг География-Биология факутетига кириб, унин 1957 йилда тамомлади. 1957-1958 ўқув йилида Aнгор туманидаги М.И.Калинин номли 8-ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлади.

Мактабга, илм олишга меҳр қўйган Тўра Шотўраев 1958 йил ўша пайтдаги Низомий номидаги педагогика институтига ҳужжатларини топширади ва География факултетига ўқишга кирди. Бу билан ёш Тўра Шотўраев ўзининг энг катта орзуларидан бирига етишган эди. Жамоат ишларида фаол қатнашиб, аъло бахоларга ўқий бошлаган ёш талаба ҳақидаги овоза олис қишлоқчага етиб борди. Кўпчилик “бизнинг қишлоқдан ҳам яҳши кадрлар чиқадиган бўлди” деб фахрланиб юришди.

У иккинчи курсданоқ, институт ижтимоий-сиёсий хаётида фаол иштирок ета бошлади. Учинчи курсда ўзи таҳсил олган География-биология факултети ёшларининг етакчисига айланди.

Мехнат фаолияти

[edit]

Ўқиб юрган кезлари, Тўра Шотўраев илмий фаолиятга меҳр қўйди. 1963 йилда институтни имтиёзли диплом билан тамомлагани учун, стажер-тадқиқотчи қилиб институтда қолдирилди.

1965-1968 йилларда иқтисодий география кафедрасида аспирантурада ўқиди. 1973 йил В.И.Ленин номли Москва давлат Педагогика Институти илмий Советида “Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва унинг ривожланишига сув омборларининг таъсири (Сурхондарё ва Қашқадарё областлари мисолида)” мавзусида диссертация ҳимоя қилиб, география фанлари номзоди деган илмий даражага ега бўлди.

Унинг илмий иши республикамиз иқтисодиётига амалий ёрдам берадиган муҳим мавзу бўлиб, ўзининг амалий тавсиялари билан соҳага катта фойда келтирди. Шу билан биргаликда олим ўзи таҳсил олган институтнинг Иқтисодий география кафедрасида узоқ йиллар талабаларга сабоқ берди.

Институтда ўқиб ва ишлаб юрган кезларида факултет ва институт жамоат ишларида фаол қатнашди. 1960-1963 йилларда факултет Комсомол ташкилотининг секретари, 1963-1965 йилларда институт бўйича студентлар илмий жамиятини бошқарди.

1977 йилдан 1987 йилгача Ғофур Ғулом номидаги Сирдарё Педагогика институтида бошланғич таълим методикаси кафедрасида олдин катта ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири лавозимида ишлади. Бу билан ўн йиллар мобайнида чўл қўйнидаги қишлоқ ва шаҳарлар мактаблари учун кўплаб ўқитувчи кадрлар тайёрлашга ўз хиссасини қўшди.

Тажрибали педагог олим 1987 йил Республика ҳунар-техника таълими ходимлари малакасини ошириш институтига ишга таклиф етилди. Бу билим масканига катта ўқитувчи бўлиб келган устоз, кейинчалик декан ва ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.

1996 - 2006 йилларда Сурхондарё вилояти педагог ходимларни малакасини ошириш институтининг ректори сифатида фаолият олиб борди.

Таълим тизимида узоқ йиллар узлуксиз ишлаган устознинг илмий, илмий-амалий анжуманларда қилган маърузалари, ўқув-услубий қўлланмалари, асарлари ва рисолалари сони юздан ортиқдир.